Nokia 7020 - Сертификатлаш тўғрисида маълумот (SAR)

background image

Сертификатлаш тўғрисида маълумот (SAR)
Ушбу қурилма радио тўлқинларининг таъсир қилиш талабларига жавоб

беради.

Маҳсулот ва хавфсизлик маълумотлари

73

background image

Сизнинг кўчма қурилмангиз радио тўлқинларни узатувчи ва қабул қилувчидир.

У халқаро кўрсатмалар томонидан тавсия этилган радио тўлқинларининг

таъсир қилиш лимити доирасидан ошмайдиган қилиб яратилган. Ушбу

қўрсатмалар ICNIRP мустақил илмий ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган

бўлиб, улар ёши ва соғлиғидан қатъий назар барча инсонлар ҳимоясини

таъминлаш учун яратилган хавфсизлик чегараларига эга.

Кўчма (мобил) қурилмалар учун таъсир қилиш кўрсатмалари Махсус

сингдириш даражаси (Specific Absorption Rate) ёки SAR деб номланувчи ўлчов

бирлигидан фойдаланади. ICNIRP кўрсатмаларида белгиланган SAR чегараси

тана тўқималарининг 10 граммига ўртача 2,0 ватт/килограммдир (Вт/кг). SAR

бўйича синовлар стандарт фаолият ҳолатларида, қурилма барча синалувчи

частота кенгликларида энг юқори сертификация қилинган қувват даражасида

узатиш шароитида ўтказилади. Ишлаётган қурилманинг асл SAR даражаси

максимал қийматдан пастроқ бўлиши мумкин, чунки қурилма фақат тармоқ

билан боғланиш учун етарли бўлган қувватни ишлатиш учун яратилган. Ушбу

миқдор сиз тармоқ таянч станциясига яқинлигингиз сингари, қатор омилларга

қараб ўзгаради.

ICNIRP кўрсатмаларига асосан қурилманинг қулоққа тутиб ишлатиш учун энг

юқори SAR қиймати

Қурилма аксессуарларидан фойдаланиш SAR қийматларининг турлича

бўлишига сабаб бўлиши мумкин. SAR қийматлари миллий ҳисобот бериш ва

синов талаблари, ҳамда тармоқ кенглигига қараб фарқ қилиши мумкин. SAR

бўйича қўшимча маълумот www.nokia.com манзилида маҳсулот маълумотида

келтирилиши мумкин.